Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Янги ўқув йили олдидан

2015.08.11 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Янги ўқув йилида таълим-тарбия сифатини оширишдаги  устувор вазифалар”мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
    
Матбуот анжуманига таклиф этилган журналистлар дастлаб пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 426-мактабгача таълим муассасасига ташриф буюриб, бу ердаги болаларни мактабга тайёрлаш жараёни билан танишдилар. Шунингдек, фарзанди мактабгача таълим муассасасига бормайдиган болаларнинг ота-оналари учун давлат бюджети маблағлари ҳисобига чоп этилган 5 номдаги қўлланмаларини тарқатиш ва улардан фойдаланиш жараёнининг гувоҳи бўлишди. Журналистларда муассасада ташкил этилган инглиз тили, тасвирий санъат, рақс тўгараклари ва жисмоний тарбия машғулотлари катта таассурот қолдирди.
    
Шундан сўнг анжуман қатнашчилари Мирзо Улуғбек туманидаги 64-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, бу ерда янги ўқув йилини муносиб кутиб олиш мақсадида амалга оширилган ишлар билан танишдилар. Хусусан, таълим муассасасидаги чет тили кабинетлари, бошланғич синфларнинг жиҳозланиши, дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминланиши, малакали ёш педагогларни жалб қилиш, анъанавий август кенгашларини ўтказиш борасида кўрилган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Республика болалар кутубхонасида эса мактаб ўқув қуроллари, дарсликлар, кийим-кечаклар, пойабзаллар Республика кўргазмаси очилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов  журналистларга янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш мақсадида вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар, янги ўқув йилидаги янгиликлар, таълим муассасаларида “Бетакроримсан,  ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!”  эзгу ғоясини ўзида мужассам этган “Мустақиллик дарслари”ни ўтказиш, мактаб бозори ва ярмаракалари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар хусусида батафсил маълумот берди. Оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
 


Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

“Янги ўқув йилида таълим-тарбия сифатини оширишдаги  устувор вазифалар”мавзусидаги матбуот анжумани ПРЕСС-РЕЛИЗИ.

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 29

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.