Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Мустақиллик дарслари ташкил қилинади

2015.07.30 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги қарори ижросини  таъминлаш мақсадида барча умумтаълим мактабларида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним” шиори остида мустақиллик дарслари ташкил қилинади.


Мазкур дарсларда мустақилликнинг 24 йили давомида юртимиздаги барқарор, тинч ва осуда ҳаёт, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатларни, “Биз кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик?” деган ҳаётий ҳақиқатни асосий ва бош ғоя сифатида дарс жараёнида давра суҳбати орқали ҳар бир ўқувчига батафсил тушунтирилади.


Шунингдек, ушбу дарсда ўқувчи-ёшларга  республикамизда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқ ва марралар дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётгани аниқ мисоллар билан кўрсатиб берилиши кўзда тутилган.


Қуйида сиз таълим муассасаларида мустақиллик дарсини ташкил этиш бўйича услубий тавсия, дарс ишланмаси ва слайд-тақдимотни юклаб олишингиз мумкин.

“Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним –  Ўзбекистоним!” Ўзбекистоннинг 24 йиллик мустақил тараққиёт йўлида турли соҳаларда қўлга  киритилган ютуқ ва натижалар, мамлакатимизнинг салоҳияти ва қудрати, туб ислоҳотларнинг моҳияти аҳамитини аҳолининг кенг қатламаларига етказиш, жойларда ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланиш учун услубий қўлланма.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 22

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.