Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Муносиблар тақдирланди

2015.07.27 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Йилнинг энг фаол  маънавий-маърифий ишлар буйича директор ўринбосари” кўрик-танловининг якуний Республика босқичи  ўтказилди.
Халқ таълими вазирлиги ҳамда қатор ҳамкор ташкилот ва идоралар билан биргаликда ташкил этилган мазкур танловда, камида 3 йиллик иш тажрибасига ва жамоа ўртасида обрўга эга, мактабда ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида соғлом муҳитни ярата олган, кейинги уч йил давомида соҳа йўналишида муайян натижаларга эришган, ўз касбининг фидойиси, етакчи, фаол, ташаббускор ва ижодкор педагоглар ўзларининг “Менинг ғоям” мавзусидаги концептуал лойиҳалари билан иштирок этишди.
Танлов уч босқичда ташкил этилиб, уни ўтказишдан асосий мақсад илғор, ташаббускор ва  ижодкор педагогларни аниқлаш, уларнинг таълим мазмунини яхшилаш бўйича муваффақиятли иш тажрибасини кенг кўламда оммалаштириш, ижодий ташаббускорлиги ҳамда изланишларини эътироф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ҳамда тажрибаларни  оммалаштиришдир.
Кўрик-танловнинг Республика босқичи “Менинг ғоям” мавзусидаги концепциянинг тақдимоти,  таълим-тарбия жараёнида учрайдиган айрим муаммоли вазиятларнинг тўлиқ ечимини очиб бериш, савол-жавоб, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда меъёрий ҳужжат тайёрлаш каби 5 та шарт асосида ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Танлов якунларига кўра биринчи ўринни Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 107-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директорининг мъанавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Багирова Шоира, иккинчи ўринни Самарқанд тумани 2-умумтаълим мактаби директорининг ўринбосари Зафарова Ситора, учинчи ўринни Навбаҳор тумани 5-умумтаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Тиловова Дилфуза эгаллади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Танловнинг ғолиб ва иштирокчилари вазирликнинг фахрий ёрлиқ ва совғалари билан тақдирланди. Энг яхши иш тажрибалари эса Республика ва вилоят миқёсида оммалаштирилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати 
 

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 26

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.