Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ёшлик, шижоат ва спорт байрами

2015.05.26 | Янгиликлар

Республикамизнинг 14 та ҳудудий марказларида “Умид ниҳоллари - 2015” спорт мусобақаларининг якунларига бағишлаб “Ёшлик ва спорт байрами” сифатида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларидан олимпиада марралари сари!” шиори остида тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган мазкур мусобақанинг бу галгиси аввалгилардан фарқли равишда спортнинг 17 та тури бўйича бўлиб ўтди. Шундан 16 таси олимпия ўйинлари дастурига киритилган (баскетбол, волейбол, гандбол, футбол, сузиш, стол тенниси, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, енгил атлетика, эркин кураш, юнон-рум кураши, таэквандо, дзюдо, бокс, оғир атлетика, бадминтон). Шунингдек, ўқувчиларимиз шахмат бўйича ҳам беллашдилар.
“Умид ниҳоллари - 2015” спорт мусобақаларининг саралаш босқичларида 4 миллиондан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этди (шундан 1,8 млн. нафари - 44% қизлар). Вилоят босқичи ўқувчиларнинг баҳорги таътил вақтида ўтказилиб, унда туман босқичида ғолиб деб топилган 24,7 минг нафар ўқувчилар иштирок этди (8,3 минг нафари - 33,5% қизлар).
“Ёшлик ва спорт байрами” сифатида ўтказилаётган тадбирларда “Умид ниҳоллари” мусобақаларининг вилоят босқичларида юқори ўринларни эгаллаган жами 1 792 нафар (шундан 602 нафари - 33,5% қизлар) ўқувчиларга қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилмоқда.
Тадбирлар давомида жаҳон ва қитъа чемпионлари ва бошқа халқаро мусобақалар  совриндорларининг кўргазмали чиқишлари, таниқли ва ёш санъат усталари, эстрада хонандалари ва бадиий жамоалар иштирокида концерт дастурлари намойиш этилмоқда.
Ҳудудий жамоаларга 1 тадан “Дамас” русумли автомашина, 14 тадан “Артель” телевизори, “Норин” велосипеди, спорт формалари ва сумкалари ҳамда 128 тадан сертификат ва “Умид ниҳоллари-2015” медали тақдим этилмоқда.
“Умид ниҳоллари - 2015” спорт мусобақалари финал босқичининг ҳудудларда ўтказилиши ҳар бир мактаб ва туманларда спортга бўлган муносабатини, айниқса, таълим муассасалари раҳбарлари ва туман ҳокимларининг натижаларини таҳлил қилишга,  йўл қўйилган камчиликлар ва уларнинг келиб чиқиши сабабларини чуқур ўрганиш имконини беради.  

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 24

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.