Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

“Ҳуқуқ билимдонлари” аниқланди

2015.05.18 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги “Ҳуқуқ билимдонлари” республика танловининг якуний босқичи ўтказилди.
Мазкур танлов Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан хамкорликда ташкил этилди. Ўтган йилдан буён ўтказилаётган танлов 3 босқичда ташкил этилиб келинмоқда. Жорий йилги танловнинг илк босқичида 48 695 нафар ўқувчилар иштирок этган бўлса, улардан 965 нафари иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритди. Якуний босқичда эса 70 нафар ўғил қиз ўзларининг билимларини синовдан ўтказдилар.
Тест ва савол-жавоб орқали жойлардан келган жамоалар ўзларининг билимларини намойиш этган бўлса, саҳна кўринишлари орқали ёшлар орасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва турли иллатларга қарши курашиш масалалрига алоҳида урғу бердилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Танлов натижаларига кўра Наманган вилоятининг “Ёш адвокатлар” жамоаси 3-ўрин, Бухоро вилоятининг “Адолат” гуруҳи иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, 1-ўринга Навоий вилоятидан ташриф буюрган “Юксак маънавиятли авлод” гуруҳи лойиқ деб топилди. Ғолибларга вазирликнинг дипломлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, танлов иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Ўзбекистон тарихи давлат музейи фаолияти билан яқиндан таништирилди ҳамда Мустақиллик майдони бўйлаб саёҳатлари уюштирилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  

 Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

“Ҳуқуқ билимдонлари” республика танловининг якуний босқичи ғолиблари рўйхати

Вилояти ва гуруҳ номи Ф. И. Ш. Таҳсил олаётган мактаби
1-Ўрин
 

Навоий вилояти,

“Юксак маънавиятли авлод” гуруҳи

Саматов Ғиёсжон Музаффар ўғли

Навбаҳор тумани
14-умумтаълим мактаби

Рўзиқулова Маржона Олим қизи Навбаҳор тумани
14-умумтаълим мактаби
Эргашева Мухлиса Азизжон қизи Навбаҳор тумани
14-умумтаълим мактаби
Усмонқулова Шаҳло Келдиёр қизи Навбаҳор тумани
14-умумтаълим мактаби
Аъзамова Моҳинур Фурқат қизи Навбаҳор тумани
14-умумтаълим мактаби
2-Ўрин

Бухоро вилояти,

“Адолат” гуруҳи

Мухторова Маржона Жалил қизи

Ғиждувон тумани
18-умумтаълим мактаби

Убайдуллаева Моҳинур Нодир қизи

Ғиждувон тумани
18-умумтаълим мактаби

Муқимова Шарофат Муродилло қизи

Ғиждувон тумани
18-умумтаълим мактаби

Сатторова Дилфуза Анвар қизи

Ғиждувон тумани
18-умумтаълим мактаби

Тўймуродова Гуллола Нормурод қизи

Ғиждувон тумани
18-умумтаълим мактаби

3-Ўрин

Наманган вилояти,

“Ёш адвокатлар” гуруҳи

Эркинова Дилдора Акбарали қизи

Наманган тумани
16-умумтаълим мактаби

Комилхўжаева Зоҳиджон Шуҳратжон ўғли

Наманган тумани
16-умумтаълим мактаби

Абдураҳимова Шаҳноза Ваҳобжон қизи

Наманган тумани
16-умумтаълим мактаби

Сотиболдиев Жавоҳир Насриддин ўғли

Наманган тумани
16-умумтаълим мактаби

Солиев Шахбоз Шарофиддин ўғли

Наманган тумани
16-умумтаълим мактаби

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 23

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.