Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Бошланғич таълим сифати ва самарадорлиги йўлида

2015.05.01 | Янгиликлар

Бошланғич таълим сифати ва самарадорлиги йўлида

Бошланғич таълим сифати ва самарадорлиги йўлида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан бошланғич таълим сифатини оширишнинг долзарб вазифалари мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 300-мактабда бошланғич таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқитиш жараёнига илғор педагогик технологияларни жорий этиш борасидаги иш тажрибаси билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.Иноятов ва бошқалар таълим соҳасини тубдан ислоҳ этиш борасида амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар ўғил-қизларга пухта билим бериш, уларни миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат, она Ватанга садоқат руҳида камол топтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчиларнинг дарсларга ижодкорлик билан ёндашишини таъминлаш, билим бериш жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети олимлари, амалиётчи ўқитувчиларидан иборат ижодий гуруҳлар шакллантирилди. Натижада махсус режа асосида 1-синфлар учун “Саводга ўргатиш дарслари”, “Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”, “Атрофимиздаги олам”, “Русский язык”, “Книга для чтения” методик қўлланмалари ва дарсликларнинг мультимедиали иловалари нашр этилиб, мактабларга етказилди.

Ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича мамлакатимиз миқёсида 28 тажриба-тадқиқот майдонида 2010-2014 йилларда синовдан ўтказилган 150 дан ортиқ педагогик технология 4 гуруҳга туркумлаштирилиб, амалиётга жорий этилди. Бугунги кунда ушбу тажриба-тадқиқот майдонлари “маҳорат мактаблари”га айлантирилиб, уларда ўқувчиларга мустақил билим олиш, бошланғич тадқиқотларни амалга ошириш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган “Муаммоли таълим технологияси”, “Лойиҳа-тадқиқот технологияси”, “Ҳамкорлик технологияси” каби таълим услублари синовдан ўтказилмоқда.

Президентимиз совғаси сифатида 1-синфга қадам қўйган ўқувчиларга дарслик ва ўқув қуроллари бепул тарқатилмоқда. 2-4-синф ўқувчилари учун ҳар икки йилда, 5-9-синф ўқувчилари учун ҳар тўрт йилда дарсликлар қайта чоп этилиши йўлга қўйилган. Бундай тартиб дарсликларни ҳам мазмунан, ҳам дизайн томонидан давр талаби асосида такомиллаштириб бориш имконини беради.

2005-2006 ўқув йилидан бошлаб умутаълим мактаблари ўқувчиларини ижара тизими орқали дарсликлар билан таъминлашга тўлиқ ўтилди. Барча мактабларнинг 1-синф ўқувчилари, Меҳрибонлик уйлари, ихтисослаштирилган мактаблар, мактаб-интернатлар тарбияланувчилари дарслик ҳамда ўқув қўлланмалар билан бепул таъминланмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ болаларга 1-синфдан бошлаб чет тилини ўргатиш кенг йўлга қўйилди.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига батафсил жавоб берилди.

www.uza.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 25

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.