Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ғолиблар Хоразмга боради

2015.04.22 | Янгиликлар

Самарқандда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари – 2015” спорт ўйинларининг волейбол бўйича саралаш мусобақалари бўлиб ўтди. 

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимиз ўқувчи ва талабалари ўртасида ташкил этилган уч босқичли – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада мусобақалари ёшларни спортга кенг жалб этиш, улар орасидан маҳоратли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Жорий йилда Хоразм вилоятида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари” спорт ўйинлари республика финал босқичи ўтказилади. Айни пайтда мазкур тадбирда иштирок этадиган ўқувчилар мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Жамоавий баҳслар қатнашчилари шу кунларда ҳудудларда ташкил этилаётган саралаш босқичида ўз маҳоратини кўрсатиб, энг кучли жамоалар финал босқичи йўлланмасига эга бўлмоқда. 

Қарийб бир ҳафта давомида Самарқанд шаҳридаги спорт майдонларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган волейболчи ўғил-қизлар гуруҳларга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашди. 

Кескин ва муросасиз баҳслар якунига кўра, ўғил болалар жамоалари ўртасида Хоразм, Фарғона, Самарқанд ва Андижон вилоятлари ўқувчилари энг кўп очко жамғариб, финал ўйинларига йўлланма олди. Қизлар жамоалари орасида эса мезбонлар билан бирга Тошкент шаҳри, Хоразм ва Жиззах вилоятлари вакиллари Урганчда бош соврин учун курашни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлди. 

Манба: uza.uz

 
 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.