Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Тиббий хизмат намунали йўлга қўйилади

2015.04.13 | Янгиликлар

Хоразмда бўлиб ўтадиган «Умид ниҳоллари-2015» спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоятда 16та ишчи гуруҳи шакллантирилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида ишлар қизғин олиб борилмоқда.
 Мусобақа иштирокчиларининг яшаши, овқатланиши ва беллашувлар ўтадиган иншоотларда тиббий ва санитария хизматини ташкил этиш каби юмушларга жавобгар ишчи гуруҳи фаолияти билан танишиш мақсадида «Умид ниҳоллари-2015» бош штабига бордик. У йерда бизни 1-оилавий поликлиника бош шифокори ўринбосари Алланазар Алланазаров қарши олди.
— Иштирокчиларнинг шодон кайфиятини бир маромда ушлаб, жисмоний саломатлигини яхшилаш вазифаси бизнинг гуруҳ зиммасига тушган, — деди суҳбатдошимиз. — Тиббиёт ходимларига зарурий тиббий анжомлар билан жиҳозланган «Ҳундай» русумли автомобиллар берилди. Ишимиз меҳмонларни Амударёнинг Чолиш кўприги, Урганч халқаро аеропорти ва Урганч темирйўл вокзалида кутиб олишдан бошланади. Мусобақалар ўтказилиб, меҳмонлар ўз уйига кузатилгунга қадар ишимиз давом етади.
Иштирокчилар турадиган ҳар бир ётоқхонага биттадан «Тез тиббий ёрдам» машинаси бириктирилди. Улар белгиланган жойда кечаю кундуз хизматга шай туради. Ҳар бир машинада бир нафар шифокор, ҳамшира ва ҳайдовчидан иборат кичик гуруҳ икки сменада ишлайди.
Суҳбатга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ғайратжон Ғоиповни ҳам тортдик. — Мусобақалар давомида ушбу гуруҳга жалб этиладиган тиббиёт ходимларига белгиланган йўриқнома тақдим етилган, вазифаси аниқ-тиниқ қилиб тушунтирилган, — деди у. — Спортчилар жойлашадиган биноларда тиббиёт хонаси мавжуд. 32 турдаги тиббиёт анжомлари, 34 турдаги дори-дармон воситаси келтирилди. Барча ётоқхоналарда шифокорларнинг тунги навбатчилиги йўлга қўйилади.
Қолаверса, мусобақаларнинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари бўлиб ўтиши режалаштирилаётган «Олимпия» ўйингоҳи тўрт томонида 4та реанимобил тиббий хизматга тайёр туради. Ўйингоҳ ичкарисида ҳам тиббий пост ташкил этилади.
Тиббиётчилар гуруҳига ажратилган хонадаги стол устида зарур маълумотлар жамланган файл-папкалардаги рақамлар, бажарилаётган ишлар кўламидан ҳам «Умид ниҳоллари-2015»ни юксак савияда ўтказиш учун барча бирдамликда ишлаётганини англаш қийин эмас.
 Спорт мусобақалари давомида иштирокчиларнинг турар жойлари, овқатланиш ва мусобақалар ўтадиган жойларда тиббий ва санитария хизматини намунали ташкил этишга масъул тиббий ходимлар иштирокида ўқув-йиғин машғулотлари ҳам уюштирилмоқда.
Қисқаси, ўғил-қизларини Урганч шаҳрига юбориш арафасида турган ота-оналар кўнглини тўқ қилса бўлади. Спорт ўйинларини рисоладагидек ўтказиш ниятида яратилган намунали шароитлар фарзандларимизнинг мусобақаларни юксак савияда, муҳими, соғ-саломат ўтказишлари учун хизмат қилади.

 

Манба: www.marifat.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 25

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.