Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Янги иншоот умидли спортчиларни кутмоқда

2015.04.13 | Янгиликлар

Хоразм вилоятида ўтказиладиган «Умид ниҳоллари-2015» спорт мусобақалари иштирокчилари учун Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалига қарашли барча қулайликларга эга талабалар тураржойи қуриб битказилди. У мусобақа арафасида фойдаланишга топширилади.
 
«Мирмаксиндустрия» МЧЖ қурувчилари томонидан бунёд этилган 160 ўринли тураржой биносининг ташқи кўринишиёқ кўзни қувонтиради. Унинг ичкарисига кириб, хоналардаги шарт-шароит билан танишган одам қурилиш ишларига жами 7 млрд 745 млн сўм маблағсарфлангани бежиз эмаслигига амин бўлади. Ётоқхонанинг биринчи қаватида 3 ўринли 12та хона, 2- ва 3-қаватларда 3 ўринли 20та хона бор. Эътиборлиси, ҳар бир хонада ювиниш учун шароит яратилган. Биринчи қаватда тиббиёт ходимлари ва ногиронлар учун биттадан хона ажратилган. Шунингдек, ҳар бир қаватда дам олиш учун фойе, ўқув зали, кир ювиш ва дазмоллаш хоналари ташкил этилган.
 Бу йерда яшовчиларнинг мазмунли дам олиши учун сўнгги русумдаги 5та телевизор келтирилди. Дарвоқе, мусобақа ўтказиладиган пайти Хоразмда ҳаво исиб кетиши спортчиларга ташвиш туғдирмайди. Боиси, тураржойга 7та музлаткич ўрнатилди. Чанқовбосди ичимликлар ўқувчиларга баҳорий илиқлик улашса, ажабмас.
 — Улкан спорт байрамига муносиб ҳисса қўшаётганимиздан беҳад мамнунмиз, — дейди бино қурилишига бош-қош бўлган, бир кам 60 ёшни қаршилаган уста қурувчи Давлатмурод Собиров. — Бундай маҳобатли иншоотлар қурилаётганда, ўзингизни худди ўз уйингизни барпо этаётгандек ҳис қилар экансиз. Қурилиш жараёнида шартнома асосида ишлашни истаб келган ҳамюртларимиз сони 120 нафарга йетди. Уларга 1,5 млн сўмгача маош берилди. Буни қарангки, бир бино қурилиши туфайли вилоятимизга ҳам, оилаларимизга ҳам файз кирди.
Айни кунларда Урганч олимпия захиралари спорт коллежи, Урганч тиббиёт коллежи ҳамда Урганч давлат университетига қарашли талабалар тураржойларида ҳам сўнгги таъмирлаш ва пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Манба: www.marifat.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 24

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.