Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Болалар мусиқа ва санъат мактабида медиа-тур

2015.04.15 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун жорий йилнинг 14-апрел куни болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолияти билан яқиндан таништиришга бағишланган медиа-тур ташкил етилди.
Мазкур медиа-тур Чирчиқ шаҳридаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил етилди. Ушбу таълим муассасаси 2014-йилда реконструксия қилинган бўлиб, сўнгги пайтларда унинг ўқувчилари халқаро танловларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори ўринларни егаллаб келмоқда. Жумладан, 2010-йилдан буён таълим муассасасининг 60 нафар ўқувчиси халқаро танловларда ғолибликка еришган. Хозирги кунга келиб 7-сонли болалар мусиқа ва санъант мактабида 408 нафар ўғил-қиз 12 йўналишда таълим олмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014-йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-910-сонли Қарори асосида аҳоли зич бўлган ҳамда умумтаълим мактаблари яқин бўлган жойларда 278 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида қурилиш-тиклаш (136 та янги қурилиш, 142 таси капитал реконструкция) ишлари бажарилди. Уларнинг барчаси 137 млрд. сўмлик замонавий мусиқа чолғулари, овоз кучайтиргич, мебел ва ускуналар билан жиҳозланди.
 Медиа-тур давомида ОАВ вакиллари болалар мусиқа ва санъат мактабининг дарс жараёнлари билан яқиндан танишди ва журналистлар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Маълумот учун, 1991 йилда 3 нафар ўқувчиларимиз Халқаро танловларда иштирок етган бўлса, 2014 йилда 122 нафар истеъдодли ёшларимиз Франсия, Италия, Германия, Буюк Британия, Руминия, Россия, Азербайжон, Латвия каби давлатларда ўтказилган турли нуфузли халқаро танловларда ғолибликни қўлга киритдилар.
 
Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 23

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.