Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Олмалиқ шаҳрида "Девиант ҳулқ-атворга эга ўқувчиларда ижтимоий психологик муаммолар ва уларнинг ечимлари" мавзусида семинар ўтказилди

2019.11.07 | Янгиликлар

Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар "Металлурглар" маданият саройида "Девиант ҳулқ-атворга эга ўқувчиларда ижтимоий психологик муаммолар ва уларнинг ечимлари" мавзусида ноанъанавий  семинар ўтказилди.

Семинарда ҳокимият вакиллари, Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси амалиётчи ҳамда методист-психологлари, Ички ишлар ходимлари, мактаб раҳбари ва ўринбосарлари, ўқитувчи, ўқувчилар, шунингдек, уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Тадбирни шаҳар ҳокими У.И.Раҳимов ҳамда Тошкент вилояти ХТБ бошлиғи Н.Х.Раҳмонқулова очиб берди. Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус бўйича 80-махсус мактаб интернати ўқувчиларининг мусиқий чиқишлари, амалиётчи психологлар томонидан тайёрланган мавзуга оид саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

Тадбир сўнгида иштирокчилар шаҳар ХТБ вакиллари томонидан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.