Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

“Ёшлик спорт жамоалари” мусобақаларининг республика босқичи ўтказилмоқда

2019.11.06 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларни спортга жалб этиш, улар маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ривожлантириш, таълим муассасаларида олимпия спорт турлари бўйича мусобақалар ташкиллаштириш ва ўтказиш, спортчилар захирасини шакллантириш учун иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиш мақсадида спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. 

Айни пайтда умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида “Ёшлик спорт жамоалари” мусобақаларининг республика (финал) босқичи Тошкент вилояти Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.

Мусобақалар спортнинг футбол, баскетбол, гандбол турлари бўйича Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида ҳамда спортнинг волейбол, бадминтон ва стол тенниси турлари бўйича Ангрен шаҳридаги ДМИ спорт залларида ташкил этилди.

Мазкур мусобақада 14 та ҳудуддаги 63 та таълим муассаcаларининг 65 та жамоасидан жами 360 нафар ўқувчи, шундан 150 нафар қизлар иштирок этмоқда.

Мусобақаларнинг ёпилиш маросими жорий йилнинг 7 ноябрь куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК Марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 24

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.