Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Танлов ўтказилиши тўғрисида эълон

2019.02.15 | Тендерлар

Танлов номи: Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати учун компьютер техникалари (моноблок) харид қилиш.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги ЎРҚ-472-сонли “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати учун компьютер техникалари (моноблоклар)ни танлов асосида харид қилиш.

Мазкур танловда мулкчилик шаклидан қатъий назар, ишлаб чиқариш ва/ёки буюртмачига сифати ва баҳоси жиҳатидан маъқул тарзда ҳамда кўрсатилган миқдорларда махсулот етказиб бериш имконияти ва тажрибасига эга барча маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, танловда консорциум шаклидаги турли бирлашмалар ҳам қатнашишлари мумкин.

Танлов иштирокчиси:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига жавоб берадиган, товарлар етказиб берувчи харидлар объекти хисобланган юридик шахс бўлиши;

Шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлиши;

Шартномани бажариш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлиши керак.

Танлов таклифлари бир нусхада мухрланган ичма ич солинган (ташқи ва ички) конвертларда, Тендар хужжатларида кўрсатилган 1 – шаклдаги талабнома билан қабул қилинади.

Танлов савдоларини ўтказиш жараёнлари ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот олиш истагида бўлган танлов иштирокчилари, Давлат буюртмачиси эълон нашр қилинган санадан бошлаб (хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 10:00дан 17:00га қадар Давлат буюртмачисига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шахар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 243-уй. Тел.: (+998 71) 266-12-51 e-mail: hvasitov@gmail.com
Масъул котиб: Х.Васитов

Бундан ташқари, мазкур танлов ҳақидаги маълумот Халқ таълими вазирлигининг www.uzedu.uz электрон сайтида ҳамда махсус информацион порталда берилган.

Танлов таклифлари, танлов иштирокчилари томонидан Давлат буюртмачисининг махсус ҳисоб рақамига хар бир лотнинг белгиланган нарх суммасидан 1% (бир фоиз) миқдорида пул маблағларини ўтказиш йўли билан ёки Давлат буюртмачисига хизмат кўрсатадиган банк билан хисоб китоблари бор банкнинг кафолати билан бириктирилган бўлиши шарт.

Банк реквизитлари:

Молия вазирлиги Ғазначилиги, ҳ/р.: 23 402 000 300 100 001 010, ХККМ Марказий банк Бош бошқармаси, МФО: 00014, ИНН: 201 122 919, ш/хр: 401410860262667092100075002, ИНН: 201 122 808, ОКЭД: 84111.

Закалат суммаси ёки банкнинг кафолати билан бириктирилмаган танлов таклифлари Харид комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди.

Танлов таклифлари 2019 йил 25 феврал куни соат 16:00 дан кечиктирилмаган ҳолда юқорида кўрсатилган манзил бўйича давлат буртмачисига тақдим этилиши лозим (шанба ва якшанба кунларидан ташқари).

Танлов таклифлари (конвертлар)нинг очилиши Харид комиссияси томонидан аниқланган жойда ва санада амалга оширилади. Бу ҳакида талабгорга Харид комиссиясининг масъул котиби томонидан қўшимча хабар қилинади.

 

Харид қилинадиган товарлар ҳақида маълумот

№ лота

Харид қилинадиган маҳсулот номи

Ўлчам бирлиги

Харид миқдори

Энг юқори (максимал) нарх (сўм)

Умумий харид миқдори (сўм)

Энг юқори (мксимал нархга нисбатан (1%) бўнак миқдори

Харид қатнашчиси ўтказиши керак бўлган бўнак миқдори

1

2

3

4

5

6

7

8

1

Компьютер техникаси (моноблоклар)

дона

50

18 987 200

949 360 000,0

1%

9 493 600,0

 

Жами:

 

 

 

949 360 000,0

 

9 493 600,0

 

Тендер ҳужжатларини юклаб олиш​

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 25

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.