Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

ХТВ томонидан Қашқадарё вилоятидаги мактаблар ҳолати яхшиланмоқда

2019.01.08 | Янгиликлар

Халқ таълими тизимида ислоҳотларни амалга ошириш доирасида Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти жойлардаги вазиятларни ўрганмоқдалар ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун керакли чоралар кўрмоқда.

Хусусан, тизимдаги ислоҳотларни амалга ошириш доирасида Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти жойлардаги вазиятларни ўрганиб, аниқланган камчиликларни бартараф этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ишчи гуруҳ томонидан вилоятдаги 20 дан зиёд таълим муассасаларида кузатув ишлари олиб борилди. Текширув жараёнида Қашқадарё вилоятидаги таълим муассасалари учун 2018 йил давомида 101,4 млрд.сўм маблағ сарфланиб, жами 80 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилгани аниқланди. Бу эса сўнгги 2 йил, яъни 2016-2017 йилларга нисбатан бажарилган қурилиш таъмирлаш ишларига сарфланган маблағдан 1,1 баробар кўпдир.

Бундан ташқари, 2018 йил давомида вилоятдаги 200 дан ортиқ мактабларда иситиш тизимлари янгиланди ва қўлбола “буржуйка” печлари, маънавий эскирган, яроқсиз қозонлари янги замонавийларига алмаштирилди.

Шунга қарамасдан, вилоятда ўз ечимини кутиб турган масалалар ҳали талай. Мисол учун, Миришкор тумани “Вори” ҚФЙда жойлашган 17-мактаб ўрганилганда, ушбу ҳудуд 10 йил аввал табиий газдан узилганлиги сабаб, ундаги 6 та табиий газга мўлжалланган иситиш қозонларидан фойдаланиш имкони йўқлиги аниқланган. Ишчи гуруҳ саъй-ҳаракати билан қўлбола печлар орқали иситиладиган мактабга жамғарилган 10 тонна кўмир брикети захирасига қўшимча 16,5 тонна кўмир етказиб берилди. Шу билан бирга бир ҳафта муддатда 6 дона қаттиқ ёнилғига мўлжалланган янги қозонлар ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.

Яккабоғ туманидаги 13-мактабнинг 3 та синфхонасидаги ҳамда 25-мактабнинг синфхоналаридаги эскирган жиҳозлари Яккабоғ Агро бизнес касб-ҳунар коллежининг бўш турган яроқли жиҳозларига алмаштирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги кунга қадар ҳам Қашқадарё вилоятидаги 300 дан ортиқ мактабларнинг иситиш тизимини модернизация этиш лозим. Ушбу масалага ечим топиш учун Халқ таълими вазирлиги томонидан мактабларни иситишнинг хорижий тажрибаларини ўрганган ҳолда уларни бутунлай янгича (энергия тежамкор) иситиш тизимига алмаштириш ҳамда мазкур муаммоларни бартараф этиш учун ишлар олиб борилмоқда.

Вазирлик раҳбарияти томонидан мактаблардаги муаммоларни ўрганиш ва жойида бартараф этиш ишлари доимий равишда олиб борилади. Ўрганиш натижалари Халқ таълими вазирлигининг расмий сайти ҳамда ОАВлар орқали ёритилиб борилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 25

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.