Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

“Мен севган адабий қаҳрамон” танлови ғолиблари тақдирланди

2018.12.20 | Янгиликлар

Юртимизда ўқувчилар қалбида ватанпарварлик ҳамда эзгулик каби юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш, уларда китобхонлик маданиятини шакллантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ўғил-қизлар ўртасида миллий ва жаҳон адабиётини тизимли тарғиб этиш мақсадида “Мен севган адабий қаҳрамон” иншолар танлови ташкил этилди. Мазкур кўрик-танлов 4 босқичда уюшқоқлик билан ўтказилди.

Кўрик-танловнинг мактаб, туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичлари жорий йилнинг май-июль ойларида бўлиб ўтди. Унда умумий ўрта таълим мактабларининг 4,5 мингдан ортиқ 7-10-синф ўқувчилари иштирок этган эди. Улар орасидан 56 нафар ғолиблар танловнинг республика босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди.

Беллашувнинг республика босқичи жорий йилнинг 20 декабрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтди. Иншолар танловида иштирокчилар бадиий асардаги бош қаҳрамон образини қай даражада очиб бериши орқали сараланди. Ўғил-қизлар миллий ҳамда жаҳон адабиёти дурдона китобларидан ўқувчи учун энг қизиқ бўлган қаҳрамон образига таъриф беришди. Танлов сўнгида Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан танловнинг республика босқичига тақдим этилган ижодий ишлар юқори савияда тайёрланганлиги ҳақида фикр билдирилди ҳамда уларнинг хулосаларига кўра синфлар кесимида 1-, 2-, 3-ўрин ва номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Танловнинг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари Халқ таълими вазирлигининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

“Мен севган адабий қаҳрамон” иншолар танловининг республика босқичи ғолиблари

8-синф ўқувчилари

1-ўрин

Садриддинова Нигора

Наманган вилояти Чортоқ тумани 39-сонли мактаб ўқувчиси

2-ўрин

Синдорова Дилбар

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани 81-сонли мактаб ўқувчиси

3-ўрин

Холмуротова Гулинор

Сурхондарё вилояти Термиз тумани 9-сонли мактаб ўқувчиси

9-синф ўқувчилари

1-ўрин

Оқмаматова Шаҳрибону

Тошкент шаҳар Бектемир тумани 290-сонли мактаб ўқувчиси

2-ўрин

Комилова Камола

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани 8-сонли мактаб ўқувчиси

3-ўрин

Зарипова Зарина

Хоразм вилояти Гурлан тумани 41-сонли мактаб ўқувчиси

10-синф ўқувчилари

1-ўрин

Шералиева Зарнигор

Наманган вилояти Мингбулоқ тумани 13-ДИМИ ўқувчиси

2-ўрин

Маратова Нилуфар

Жиззах вилояти Арнасой тумани 22-сонли мактаб ўқувчиси

3-ўрин

Муҳаммаджонова Нодира

Андижон вилояти Асака тумани 58-сонли мактаб ўқувчиси

11-синф ўқувчилари

1-ўрин

Муқимова Гулчирой

Навоий вилояти Қизилтепа тумани 8-сонли мактаб ўқувчиси

2-ўрин

Шомуродова Моҳинисо

Самарқанд вилояти Нарпай тумани 17-сонли мактаб ўқувчиси

3-ўрин

Хожиқурбонова Нилуфар

Хоразм вилояти Урганч тумани 47-ИДУМ ўқувчиси


Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 26

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.