Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

2020 йилда битирувчилари олий ўқув юртларига кира олмаган мактаблар аттестация ва аккредитациядан ўтказилади

2019.10.25 | Янгиликлар

Пойтахтимиздаги 238-умумтаълим мактабида “Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзусида Республика семинари ўтказилди. Семинар Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Мазкур тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев, вазирликнинг тегишли бошқарма ҳамда ҳудудий бўлим бошлиқлари, шунингдек соҳа вакиллари иштирок этди. 

Семинарда асосий эътибор умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифатини ошириш масаласига қаратилди. 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугунги кунга қадар умумтаълим мактаблари фаолиятини баҳолаш бўйича яхлит самарали тизим бўлмаганини, аттестациядан ўтказиш жараёнини қоғозбозликдан ҳоли ва адолатли кўринишда ташкил этиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда ЮНИСЕФ экспертлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Жумладан, келгусида жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, муассасаларининг бевосита ўзини ўзи баҳолашда иштирок этиши айтиб ўтилди.

Шўъба йиғилишларида мутахассислар томонидан таълим муассасаларини ички ва ташқи аттестациядан ўтказиш тартиблари муҳокама қилинди. 

Келгуси ўқув йилида битирувчилари олий ўқув юртларига кира олмаган 2,1 мингдан зиёд таълим муассасалари аттестация ва аккредитациядан ўтказилиши қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 23

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.