Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ўзбекистонда Биринчи халқаро замонавий таълим усуллари фестивали дастури эълон қилинди

2019.10.24 | Янгиликлар

Aввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 26 октябрь куни Ёшлар ижод саройида STEAM Fest фестивали бўлиб ўтади. Мазкур фестивални ўтказишдан асосий мақсад, ёшлар ўртасида табиий фанларни оммалаштириш ва STEAM таълими соҳасидаги хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганишдан иборат.

Фестиваль дастури бўйича ўқитувчиларга энг яхши таълим усуллари тақдимоти, болаларга маҳорат дарслари, ота-оналарга хорижий компания вакилларининг маърузалари ҳамда турли танлов ва совғалар ташкил этилади.

Шунингдек, фестиваль доирасида қуйидаги компания вакилларининг иштироки амалга оширилади:
Руслан Свирский - New Generation асосчиси (Украина);
Aрина Иваничева - МДҲ ва Шарқий Европадаги «Gigo» компаниясининг вакили (Россия);
Дмитрий Гаев - "ROBOLAB Халқаро таълим" лойиҳаси раҳбари (Беларусия);
Майя Курманбаева «Казинтерсервис» (Қозоғистон).

Шунингдек, маҳаллий "Лидер" ва "Сеҳриё" нодавлат таълим муассасаларининг қуйидаги вакиллари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этади:
Лаура Султанова, Эльба Шакасимова, Дилдора Худойберганова, Aлександр Ибрагимов, Ольга Суханова, Наталья Дёмина, Наргиз Файзуллаева, Лола Aбдуллаева ва Гаяне Данилова.

STEAM Fest фестивал дастури

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 24

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.