Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Мирзо Улуғбек номидаги математика олимпиадаси Бухорода ўтказилади

2019.10.22 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида 25-26 октябрь кунлари Бухоро шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Мирзо Улуғбек номидаги математика олимпиадаси ўтказилади.

Мазкур олимпиада  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилади. Олимпиада умумий ўрта таълим муассасаларида математика фанига қизиқиши юқори бўлган иқтидорли ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтади.

Бухоро шаҳрида ўтказиладиган Мирзо Улуғбек номидаги математика олимпиадасида 2018-2019 ўқув йилида асосий фан олимпиадасининг III босқичида ғолиб бўлиб (1-2-3-ўрин ва 76 баллдан юқори натижа кўрсатган), ҳозирги кунда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф, академик лицейларнинг 1- ва 2-босқич ҳамда касб-ҳунар коллежларининг 3-босқичида таҳсил олаётган 100 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 21

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.