Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Наманганда семинар ташкил этилди

2019.10.17 | Янгиликлар

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари, умумтаълим мактаблари ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасаларда илмий-амалий анжуман, семинар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Наманган шаҳридаги 33-умумтаълим мактабида ташкил этилган семинар “Фахр эт доим қудратли юрт, бой тил насаб-наслинг билан” деб номланди. Семинарда она тилимизнинг беқиёс имкониятлари, унинг бойлиги ва софлигини сақлаш бўйича очиқ дарс, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.   

Очиқ  дарсларда ўқувчиларга она тили ва адабиёти фанларини мукаммал ўқитиш, таълим жараёнида илғор усул ва замонавий ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Мультимедиа воситалари, кўргазма ва слайдлар асосида ташкил этилган очиқ дарсларда Наманган шаҳридаги 85 та умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёти фани муаллимлари ўз тажрибаларини ўртоқлашди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 23

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.