Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ёш китобхон “Спарк” автомобили билан тақдирланди

2018.12.10 | Янгиликлар

Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини оммалаштириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган “Ёш китобхон” кўрик-танловининг 10-14 ёш тоифаси бўйича якуний республика босқичи ғолиби аниқланди.

Мазкур танловнинг Саралаш босқичларида 10-14 ёшдаги 2088 нафар иштирокчилардан 14 нафар йигит-қиз республика босқичида ўзаро беллашди.

Республика босқичида қатнашчилар 4 та шарт бўйича синовдан ўтказилиб, ҳакамлар ҳайъатининг белгиланган мезонлари асосида баҳоланди. Якуний натижаларга кўра Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 24-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова “Ёш китобхон” кўрик-танлови ғолиби деб топилди ва Президент совғаси “Спарк” автомобили билан тақдирланди.

Иккинчи ўринни Тошкентлик Салоҳиддин Қаҳҳоров, 3-ўринни эса фарғоналик Дилрабо Ўткирова эгаллади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 
 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 24

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.