Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари аниқланди

2018.11.14 | Янгиликлар

Ўқувчиларнинг бўш вақтини унумли ва оқилона ташкил этиш, уларнинг истеъдодини кашф қилиш, касбларга бўлган қизиқишини шакллантиришда “Баркамол авлод“ болалар марказларининг аҳамияти беқиёс. Бугунги кунда уларда фаолият кўрсатаётган педагоглар болаларнинг қизиқишини тўғри йўналтириш, уларнинг билим олишга бўлган иштиёқини кучайтириш, истеъдодини эрта аниқлашга фаол ҳисса қўшмоқда. 

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 13 ноябрь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туман “Баркамол авлод” болалар марказида “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди. Танловдан кўзланган мақсад “Баркамол авлод“ болалар марказларида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, самарали натижаларга эришган педагогларнинг иш тажрибасини оммалаштиришдан иборатдир.

Мазкур танлов 3 босқичда ташкил этилиб, илк босқичларида мамлакатимиздаги барча “Баркамол авлод“ болалар марказларининг 1200 нафардан зиёд тўгарак раҳбарлари фаол иштирок этди. Улардан вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 42 нафар тўгарак раҳбарлари кўрик-танловнинг Республика босқичида иштирок этишди.

Якуний босқичда қатнашчиларнинг услубий-педагогик фаоллиги, тўгарак ишининг самарадорлиги, амалий машғулот, тест топшириқлари, ўқувчиларни тўгаракларга тобора кўпроқ жалб этиш борасидаги билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди.

Тадбирда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров, вазирликнинг тегишли бошқармалари ходимлари, танловнинг республика босқичи ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда кўрик-танловнинг ҳудудий босқичи ғолиблари иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, қуйидаги иштирокчилари “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” кўрик-танлови ғолиблари деб топилди.

          Бадиий ижодиёт йўналиши

1-ўрин

Султонова Нигора

Андижон вилояти

2-ўрин

Қобилова Гулнор

Навоий вилояти

3-ўрин

Давлетова Интизор

Хоразм вилояти

          Техник ижодиёт йўналиши

1-ўрин

Данияров Асад

Самарқанд вилояти

2-ўрин

Бофоев Шахбоз

Бухоро вилояти

3-ўрин

Ашурова Орзигул

Навоий вилояти

          Ўлкашунослик ва экология йўналиши

1-ўрин

Зоитова Чарос

Қашқадарё вилояти

2-ўрин

Авезова Нилуфар

Қорақалпоғистон Республикаси

3-ўрин

Абдурахмонова Озода

Навоий вилояти

Шунингдек, барча йўналишларда “Энг яхши ғоя муаллифи”, “Энг ноанъанавий тўгарак ишланмаси муаллифи”, “Энг билимдон тўгарак раҳбари” каби бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар Халқ таълими вазирлигининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари билан тақдирланди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 29

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.