Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ўқувчи-ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

2018.11.13 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчи-ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 9-11 ноябрь кунлари Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри “Умид” ўйингоҳида ўқувчи-ёшлар ўртасида футболни оммавийлаштириш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларининг 2005-2006 йилларда туғилган ўқувчилари ўртасида тўрт босқичли “Футболимиз келажаги сенинг қўлингда” шиори остида республика мусобақаларининг финал босқичи ўтказилди.

Мазкур мусобақанинг ҳудудий саралаш босқичларида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган Андижон, Наманган, Сирдарё, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар жамоалар ғолиблик учун баҳслашдилар.

Ушбу спорт мусобақада жами 120 нафар спортчи-ўқувчилар иштирок этдилар.

Мусобақанинг ярим финал баҳсларида Тошкент шаҳри жамоаси Андижон вилояти жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Сирдарё вилояти жамоаси Наманган вилояти жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.

Финал баҳсида Тошкент шаҳар ва Сирдарё вилояти жамоалари ўзаро беллашдилар. Муросасиз ўтган финал мусобақасининг асосий вақтида ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Финал ўйинида ғолиб жамоа пенальтилар сериясида аниқланди. Пенальтилар сериясида Сирдарё вилояти жамоаси Тошкент шаҳар жамоасини 11-10 ҳисобида мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа якунига кўра:

1-ўринни Сирдарё вилояти жамоаси;

2-ўринни Тошкент шаҳри жамоаси;

3-ўринларни Андижон ва Наманган вилоят жамоалари эгалладилар.

Мусобақа ғолиблари Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан диплом, медаль, кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 28

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.