Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

ХТВда мактабларда инглиз тили ўқитилишини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди

2018.11.12 | Янгиликлар

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигида халқ таълими тизимида инглиз тили ўқитилишида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги миллий жамоа аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Янги миллий жамоат Ўзбекистон Халқ таълим вазирлиги томонидан Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Жамоанинг асосий мақсади таълим тизимида инглиз тилини ўқитишни ва инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш учун таклифларни тайёрлашдир.
Халқ таълими тизимида инглиз тили ўқитилишида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги миллий жамоасига кўмак бериш мақсадида Буюк Британиянинг мактабларда инглиз тилини ўқитиш бўйича консультант Венди Арнольд таклиф этилди. Хорижлик мутахассис тадқиқотнинг бирламчи натижаларини муҳокамасига бағишланган семинарда иштирок этди. Семинарда миллий жамоанинг фаолияти ҳамда бошланғич ва ўрта мактаблар учун дарсликларни тайёрлаш тажрибасини ўрганиш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан учрашув давомида, йиғилиш иштирокчилари миллий жамоа фаолиятининг бирламчи натижалари ва уларнинг мактабларда  инглиз тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлари муҳокама этилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, болалар мактабда таълим олиш даврида келажакда муносиб касб эгалари бўлиши учун инглиз тилини пухта эгаллашлари лозим.

Учрашув давомида халқ таълими тизимида инглиз тили ўқитилишида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги миллий жамоасининг келажакдаги иш режалари аниқлаб олинди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 21

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.