Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

“Умид ниҳоллари - 2015”: ҳудудий босқич якунланди

2015.03.30 | Янгиликлар

Баҳорги таътил кунлари юртимиздаги таълим муассасаларида “Умид ниҳоллари – 2015” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақаларда ўқувчи-ёшлар спортнинг 12 та тури бўйича ўзаро беллашдилар. Булар: бадиий гимнастика, бадминтон, дзю-до, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, таэквандо ВТФ, сузиш, шахмат, эркин кураш, юнон-рум кураши турларидир.

Мусобақаларнинг вилоят босқичида жами 55 787 нафар ўқувчи қатнашган бўлиб, улардан 18 863 нафарини қиз болалар ташкил қилади. Якуний натижаларга кўра 672 нафар иштирокчи жорий йил Хоразм вилоятида бўлиб ўтадиган мусобақанинг республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, спортнинг 5 та тури (баскетбол, волейбол, қўл тўпи, футбол ва бокс) бо'йича минтақавий саралаш босқич мусобақалари жорий йилнинг 13-25 апрел кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари 2002 йилдан бошлаб умумтаълим мактабининг 5-9-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг 12 тури бўйича ўтказиб келинган эди. Жорий йилдан ўқувчилар спортнинг 17 та турида беллашадилар.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 26

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.