Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Мактаб ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари ўтказилди

2019.10.09 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги “Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ҳамда 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Учтепа туманидаги 116- ва 238-сонли умумтаълим мактабларида 4-6-синф ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари ўтказилди.

4-6-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган беллашув Президентимиз илгари сурган беш ташаббуснинг иккинчиси, яъни ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, спорт иншоотлари қувватини оширишга қаратилган дастур лойиҳаси асосида ҳамда “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур” шиори остида бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада 116-мактабдан жами 8 та жамоа 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб борди. Беллашувларда жами 190 нафар ўқувчилар қатнашди.Қизиқарли кечган учрашувда 5-“А” синф жамоаси ғолиб чиқди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари мактаб маъмурияти томонидан I, II, III даражали диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Айни вақтда 238-сонли мактабда мусобақалар давом этмоқда.

 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 22

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.