Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Мактаб психологи ҳуқуқини бериш бўйича қайта тайёрлов курслари ташкил этилди

2019.10.09 | Янгиликлар

Мактаб психологи ҳуқуқини бериш бўйича қайта тайёрлов курслари ташкил этилди

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази негизида умумий ўрта таълим муассасалари психологи ҳуқуқини бериш бўйича қайта тайёрлов курслари ташкил этилди.

Қайта тайёрлов курсларини ташкил этиш бўйича асословчи ҳужжатлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2019 йил 23 сентябрдаги № КМО 0462-сонли лицензия;

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 4 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасалари психологи ҳуқуқини бериш бўйича қайта тайёрлаш курсларининг таянч ўқув режа ва дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 288-сонли буйруғи;

3. Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасалари психологи ҳуқуқини бериш бўйича жами 1343 нафар қайта тайёрлаш курсларида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун қайта тайёрлов курсларини амалдаги қонунчилик талабларига қатьий риоя қилган ҳолда ташкил этиш ҳақида”ги 02-02/4-2056-сонли хати.

4.Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази директорининг 2019 йил 13 сентябрда “Умумий ўрта таълим муассасалари психологи ҳуқуқини бериш бўйича қайта тайёрлаш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тўғрисида”ги 24-сон буйруғи асосида ҳудудларда ўз фаолиятини бошлади.

Педагогик маълумотга эга мутахассислар - 576 соатлик

Нопедагогик яъни (ижтимоий соҳалар) - 972 соатлик

Ташкил этилган 16 ҳафталик (576 соат) қайта тайёрлов курсларида жами бўлиб
1343 нафар тингловчилар ҳужжатлари қабул қилинган.

Жорий йилнинг 2 октябрь ҳолатига кўра, қайта тайёрлов курсларида 30 та гуруҳ ташкил этилиб, 963 нафар тингловчилар қайта тайёрлов курсларида таҳсил олмоқда.

Психология йўналишида қайта тайёрлов курсларини ташкил этишдан мақсад умумий ўрта таълим муассасаларида психология хизматини самарадорлигини ошириш ҳамда мазкур йўналишда мутахассислар эҳтиёжини қоплашдан иборат.

Республика ташхис маркази томонидан худудларда ташкил этилган “Умумий ўрта таълим муассасалари психологи ҳуқуқини бериш бўйича касбий  қайта тайёрлаш курслари”да ўқиётган тингловчилар сони ва манзиллари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Ҳудудлар

Жойлашган манзили

1

Тошкент шаҳар

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 6-А уй
Тел: (71) 246-65-91 

2

Тошкент вилояти

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 6-А уй
Тел:(71) 246-65-91 

3

Сирдарё вилояти

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, 4-мавзе, Бўстон маҳалласи
Гулистон шаҳри, 2-умумтаълим мактаби
Тел: (99)226-50-68

4

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри, 4-сонли умумтаълим мактаби. Жиззах шаҳри, “Кимёгар” маҳалласи, Тўқимачилар кўчаси. Тел: (93) 307 04 44

5

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй
(99866) 234-21-76
Факс(99866) 221-07-44, 221-07-44
e-mail: samarqandmoi@exat.uz
web-site: www.sammoi.uz

6

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри вилоят халқ  таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази
Тригастир кўчаси, 15-уй
Тел: 226-38-22, (65) 226-32-05

7

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилояти ҳалқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази
Қарши шаҳар,  Олимлар кўчаси 2-уй
Тел: (75) 221-09-22

8

Сурхондарё
вилояти

Термиз шаҳри, Бахтиёр Хўшбоқов кўчаси, 9-уй,  Вилоят халқ таълими  ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасинин ошириш ҳудудий маркази
Тел: (76) 221- 30- 60

9

Навоий вилояти

Навоий шаҳри, Ипак Йўли, 2-а уй, 5-сонли умумтаълим мактаби
Тел: (69) 225-45-51

10

Қорақалпоғистон Республикаси

Қўнғирот тумани, 36-сонли умумтаълим  мактаби “Озодлик” МФЙ Жибек жолы кўчаси

11

Хоразм вилояти

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Навоий кўчаси, 76-уй 4-сонли умумтаълим мактаби

12

Андижон вилояти

Андижон шаҳри, Истиқлол кўчаси, 8-уй вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази
Тел: 74 228-23-71 

13

Фарғона вилояти

Фарғона вилояти, Камолиддин Беҳзод кўчаси, 2-уй, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази

 

Республика ташхис маркази томонидан ҳудудларда ташкил этилган “Умумий ўрта таълим муассасалари психолиги ҳуқуқини бериш бўйича касбий қайта тайёрлаш курслари”да ўқиётган тингловчиларнинг 23 сентябр ҳолатидаги сони ва манзиллари

Ҳудудлар

Жойлашган манзили

1

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, 69-мактаб  Наврўз МФЙ, Амангелди кўчаси

 

Республика ташхис маркази томонидан ҳудудларда ташкил этилган “Умумий ўрта таълим муассасалари психологи ҳуқуқини бериш бўйича касбий қайта тайёрлаш курслари”да ўқиётган тингловчиларнинг 2-октябрь ҳолатидаги сони ва манзиллари

Ҳудудлар

Жойлашган манзили

15

Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри

Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси, 2-уй,
2-умумтаълим мактаби
(99) 403-76-64

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 29

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.