Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ўзбек тили мавзусида иншолар танлови ўтказилади

2019.10.07 | Янгиликлар

“Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, мамлакатимизда жорий йилнинг октябрь ойида “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллиги кенг нишонланади.

Қарор билан ушбу тадбирга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ва ўтказиладиган оммавий маънавий-маърифий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ташкилий қўмитага тадбир ўтказилиши билан боғлиқ қатор вазифалар юклатилди. Хусусан, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида иншолар танлови ўтказилади.

Шунингдек, 21 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги санъат саройларида Қонун қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирлари ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 28

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.