Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида мини-футбол мусобақаси ўтказилди

2019.10.07 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спорт турларини ривожлантириш мақсадида “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан мини футбол бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

Спорт мусобақасида Тошкент шаҳридаги 11 та туманда энг яхши деб топилган 7 нафардан жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ҳамда 7 нафардан ўқувчи, жами 154 нафар спортчилар иштирок этди.

Ушбу мусобақада ғолиб ва совриндор жамоалар Халқ таълими вазирлигининг дипломлари ва ҳомий ташкилотлар томонидан ажратилган медал ва кубоклар билан тақдирланди.

Спорт мусобақасида жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллади:

Ўқитувчилар

Ўқувчилар

1-ўрин Чилонзор тумани жамоаси

1-ўрин Юнусобод тумани жамоаси

2-ўрин Юнусобод тумани жамоаси

2-ўрин Миробод тумани жамоаси

3-ўрин Яшнаобод тумани жамоаси

3-ўрин Чилонзор тумани жамоаси

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 22

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.