Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

“Виртуал таълим" - Интерактив виртуал таълим электрон платформасини ишлаб чиқиш учун танлов эълон қилинади

2019.09.28 | Эълонлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” ДУК (кейинги ўринларда – Давлат шериги) “Виртуал таълим" - Интерактив виртуал таълим электрон платформасини ишлаб чиқиш мақсадида Давлат-хусусий шериклик лойиҳасида иштирок этиш учун танлов эълон қилади.

Танлов предмети:

“Виртуал таълим” - Интерактив виртуал таълим электрон платформасини ишлаб чиқиш - (кейинги ўринларда – ДХШ предмети);

ДХШ предмети танлов ғолиби томонидан ишлаб чиқилади ва қуйидаги шартларга мувофиқ 49 йилгача бўлган муддатга қадар (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги 537-сонли ЎзР Қонунига мувофиқ) бепул фойдаланиш учун ишлатилади.

 

Танлов жараёнида иштирок этиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар:

  • юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
  • солиқлар,  йиғимлар,  бошқа мажбурий тўловлар ва молиявий санксиялар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида маълумот ариза тақдим этилган кундан бир ой олдинги ҳолати бўйича;
  • танлов иштирокчиси қайта ташкил этиш ёки тугатиш босқичида бўлмаганлиги тўғрисида маълумотнома;
  • давлат-хусусий шериклик лойиҳаси таклифи;
  • ДХШ пердметини ишлаб чиқиш учун дастлабки концепцияси;
  • танлов эълонида кўрсатилган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси даврида молиялаштириш жадвали билан ДХШ предметини ривожлантириш режаси;
  • юридик шахс эгалигидаги ёки тасарруфидаги молиявий активлар, шунингдек, сўнгги уч йилги даромадлари тўғрисидаги маълумотлар;
  • хорижий фирма ва ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ва/ёки ваколатхоналарида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.

Муддати:

Танловда иштирок этишга қизиққан тадбиркорлар ва инвесторлар 2019 йилнинг 15 ноябрига қадар қуйидаги манзилга ўз қизиқишларини тақдим этишлари мумкин:  Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” ДУК, Тошкент шаҳри, 100031, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.  Тел.: (+99871) 207-39-39, электрон почта: info@itsm.uz.

Танловнинг қўшимча шартларига оид маълумот иловада келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.