Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

2019.09.25 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда “Халқ таълими вазирлигида 2019 йилнинг II чорагида амалга оширилган ишлар» юзасидан ва “Халқ таълими соҳасини ислоҳ қилишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифаларнинг ижроси ҳақида” ҳисобот ҳамда “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

Йиғилишда бугун мамлакатимиз аҳолиси 33,5 миллион нафардан ортгани, унинг 60 фоизидан кўпини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этиши таъкидланди.

Амалдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганига 22 йил тўлди. Табиийки, қонун нормалари бугунги шиддатли ислоҳотларга жавоб беролмай қолгани боис, давлатимиз раҳбари томонидан ушбу қонунни янги таҳрирда тайёрлаш ва қабул қилиш лозимлиги таъкидланди.

Шундан келиб чиқиб, янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилди. Лойиҳа сўнгги икки ярим йил ичида таълим соҳасидаги ижобий ўзгаришларни қамраб олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Унда таълим соҳасида кўп қўлланиладиган “таълим ташкилоти”, “давлат аккредитацияси”, “инклюзив таълим”, “таълим кампуси”, “икки томонлама диплом (“Double diploma”)” каби асосий  тушунчаларга изоҳ берилмоқда.

11 йиллик умумий ўрта таълимнинг жорий этилиши, касб-ҳунар коллежларининг ислоҳ қилиниши натижасида узлуксиз таълимда ўзгаришлар юзага келмоқда.

Йиғилишда “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларни қўмитага тақдим этиш сўралди.

Шу билан бирга, йиғилиш иштирокчилари томонидан таълим тизимидаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, мактабларни жиҳозлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш, ноқонуний пул йиғимларини йўқ қилиш муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 22

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.