Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Халқ таълими бошқарув органлари раҳбарлари масъулияти оширилади

2019.09.20 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларидаги раҳбар ва ходимларнинг масъулиятини ошириш мақсадида “Таълимда ислоҳот: ўзгаришларни ўзимиздан бошлайлик” мавзусида икки кунлик амалий семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 23 августда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчиларнинг мавқеини ошириш масаласига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган семинар А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Жорий йилнинг 20 сентябрь куни очилиш маросими бўлиб ўтди. Семинарда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, ҳудудий бошқарма ва бўлимларнинг масъул ходимлари иштирок этмоқда.

Семинарнинг очилиш қисмида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари А.Умаров амалий семинарнинг ташкил этилиш зарурияти, кўзланган асосий мақсад ва вазифалар ҳақида фикр билдирди. Шунингдек, бугунги кунда халқ таълими тизимининг ҳудудий бошқарув органлари фаолиятида учраётган камчиликлар ва уларни бартараф қилиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, амалий семинар давомида Халқ таълими вазирлигининг малакали ходимлари томонидан мактаб ҳужжатларидаги янгиликлар, 2019 йилги асосий кўрсаткичларни шакллантириш таҳлиллари, иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш, фан олимпиадаларини ташкил этиш, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари фаолиятини такомиллаштириш, умумий ўрта таълим мактабларини аттестация ва аккредитациядан ўтказиш тартиби, 2019 йилги мактаблар рейтинги, умумий ўрта таълим мактабларининг молиявий фаолиятида қонунчилик талабларига риоя этилиши, молиявий хатоликларни олдини олиш,пуллик қўшимча таълим хизматлар кўрсатиш, бюджетдан ташқари маблағлар топиш каби бир қатор муҳим масалалар бўйича тақдимот бўлиб ўтмоқда.

Мазкур семинар жорий йилнинг 21 сентябрь кунига қадар давом этади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 26

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.