Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Билимлар беллашуви бошланди

2015.04.01 | Янгиликлар

 

Билимлар беллашуви бошланди

 

Жорий йилнинг 1-4 апрель кунлари республикамизнинг барча туман(шаҳар)ларида билимлар беллашувининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

Билимлар беллашуви 5-8-синф ўқувчилари ўртасида 16 та умумтаълим фанларидан ташкил этилиб, танлов мактаб, туман (шаҳар), вилоят, республика босқчиларида ўтказилади. Бу йилги билимлар беллашувининг дастлабки мактаб босқичи январь ойида бўлиб ўтиб, унда 2 миллион нафарга яқин ўқувчилар иштирок этди. Улардан 400 мингга яқини туман босқичига йўлланмани қўлга киритди. Мазкур босқичда ўқувчилар вилоят босқичига қатнашиш ҳуқуқини берувчи 1-ўрин учун курашадилар.

Беллашувда ўқувчиларнинг олган билимларини амалиётда қўллай олиш кўникмалари ёзма, оғзаки ва тест синовлари асосида аниқланади. Айниқса, чет тилларидан ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмалари – ўқиб тушуниш, тинглаб тушуниш ва чет тилида мулоқот қилиш орқали синовдан ўтказилади.

Ушбу беллашувнинг аҳамиятли томони, у ўқувчиларнинг қобилият ва иқтидорларини бошланғич синфлардан бошлаб аниқлаш ва ривожлантириш; мактабларда соғлом рақобатни ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш; умумтаълим мактаблари ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари фаолиятига таълим сифати кўрсаткичлари асосида холисона баҳо бериш, уларнинг рейтингини аниқлаш имконини беради.

Бу йилги беллашувларнинг аввалгиларидан фарқи умумий ўрта таълим мактаблари ва айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари ўқувчилари алоҳида-алоҳида ўтказилади.

Маълумот учун, билимлар беллашуви Халқ таълими вазирлиги томонидан 2010-2011 ўқув йилидан бошлаб ўтказиб келинмоқда.

 

         Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 24

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.