Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Тадбиркор Наманган шаҳридаги мактабга 25 та телевизор совға қилди

2019.09.18 | Янгиликлар

Президентимиз томонидан таълимга, келажак авлод камолига юксак эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг хайрли ташаббуси кўплаб ҳамюртларимизни ҳам эзгу ишларга ундамоқда.

Бунинг ифодасини Наманган шаҳридаги 80-умумтаълим мактаби ҳаётида ҳам кўриш мумкин.
Мазкур илм масканида сабоқ олиб, бугун жамиятда муносиб ўрнини топган, эл-юрт равнақи йўлида фаолият олиб бораётган тадбиркор мактабдаги барча 24 та синф ҳамда маънавият хонасига жами 25 та замонавий телевизор совға қилди.

1138 нафар ўқувчига таълим бераётган 66 нафар устоз-муаллим дарсда компьютер, замонавий ахборот коммуникация технологиялари ва мультимедиа воситаларидан оқилона фойдаланиб келмоқда.

Ҳимматпеша тадбиркор ўз исмини ошкор этишни зарур деб билмади. Унинг туҳфасидан мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар ҳамда педагогик жамоанинг барчаси бирдек мамнун.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 22

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.