Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Мактаб ва университет ҳамкорлиги

2019.09.10 | Янгиликлар

Наманган Давлат университетида“Мактаб университет бағрида” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди. Унда Наманган шаҳридаги барча илм масканлари, яъни 85 та умумтаълим мактаб директорлари, Наманган шаҳри ва барча туман халқ таълими бўлимлари услубчилари иштирок этди.

Тадбирда Наманган Давлат университети платформасини шаҳардаги барча мактаб компьютерларига улаш режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берилди. Бу орқали университетдаги барча адабиётларни ўқувчиларга етказиш ҳамда онлайн репетиторлик хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яратилади. “Room club” методикаси ҳам бугунги тараққиёт жараёнларида муҳим аҳамиятга эга. Мазкур методикани тажриба тариқасида даставвал Мингбулоқ туманидаги 14-умумтаълим мактабида жорий қилиш кўзда тутилган.

Мактаб директорларигаНамДУдаги университет биноси, маънавият, ўқув-лаборатория хоналари, ахборот-ресурс маркази ва ундаги илмий-тадқиқот қўлланмалари, талабалар учун яратилган шарт-шароит ҳамда адабиёт фондлари намойиш этилди.

Иштирокчиларга НамДУ мисолида мамлакатимиздаги хорижий давлатларнинг кўплаб нуфузли институт ва университет филиаллари фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Бу юртимиз ёшлари учун жаҳон миқёсидаги замонавий илғор билимларни эгаллаш ва етук мутахассис бўлиш учун катта имконият эканлиги алоҳида таъкидланди.

НамДУ раҳбарияти ва вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи йўлга қўйилаётган мустаҳкам ва изчил ҳамкорлик натижасида вилоятдаги барча умумтаълим мактабларининг устоз-муаллимлари ёш авлод камоли йўлида университет имкониятларидан, хусусан, бу ердаги барча адабиётлардан фойдаланиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Наманган вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 26

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.