Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2019” танловининг Республика босқичи давом этмоқда

2019.09.10 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 20 август куни “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” танловининг Республика босқичи 1-тур баҳслари якунланди. Танловнинг 1-тур баҳслари 10 июль санасидан бошланиб, қирқ кун давом этди. Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси (https://www.facebook.com/uzedu/)да танлов ўтказилаётган ҳар бир фан ва иштирокчи бўйича алоҳида овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди.

Танлов жараёнига мазкур шартни киритишдан асосий мақсад, халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг АКТ саводхонлигини ошириш, ижтимоий ҳаётда ўқитувчи мақомини оширишга ҳисса қўшиш, шижоатли, ташаббускор, янгиликка интилувчан ўқитувчиларнинг бой тажрибаларини кенг жамоатчиликка таништириш, танлов иштирокчиларининг касбий тажрибасидан тизимда фаолият юритаётган педагоглар ҳам фойдалана олиши учун шароит яратишдан иборат бўлди. Танлов ташкилотчилари қайсидир маънода ушбу мақсадга эришди. Чунки бугунги кунда иштирокчилар орасида ўзининг Facebook саҳифасидаги маълумотлари билан бошқа кўплаб инсонларга фойда келтираётган фидойи устозлар тоифаси шаклланди. (Мисол учун: https://www.facebook.com/profile.php?id=100037270098529)

Жамоатчилик томонидан берилган овозлар танловда иштирокчиларнинг якуний ўрнини ҳал қилмайди. Иштирокчилар бу шартда танловда тўпланиши мумкин бўлган максимал баллнинг 20 фоизигача бўлган қисмини тўплаши мумкин.

Танловнинг асосий баҳслари – нотаниш синфда дарс машғулоти ўтиш ва ўз фани бўйича тест синовлари жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказилади ҳамда ушбу шартларда барча иштирокчилар бевосита қатнашади. Иштирокчилар ушбу баҳсларда танловдаги 80 % гача бўлган балларни қўлга киритиши мумкин. Айнан шундан кейингина энг муносиб номзодлар ғолибликни қўлга киритади.

Жорий йилнинг 10-14 сентябрь кунлари танловнинг республика босқичи бўлиб ўтади. Танловнинг ҳар бир фан йўналиши бўйича баҳслар белгиланган ҳудудларда ўтказилади.

Халқ таълими вазирлиги танловнинг республика босқичи иштирокчиларига омад тилайди!

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” танловининг Республика босқичи 1-тур натижалари.

 

 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 27

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.