Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

2019-2020 ўқув йилидаги устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида Август кенгашлари ташкил этилади

2019.08.13 | Янгиликлар

Маълумки, янги ўқув йили олдидан халқ таълими муассасалари раҳбарларининг масъулияти ва ташаббускорлиги, тизимда фаолият юритаётган педагог ходимларнинг касбий салоҳияти, маҳоратини янада ошириш, ўқув дастур ҳамда дарсликлардаги янгиликлар, ўзгаришлар билан тизим ходимларини яқиндан таништириш, янги ўқув йилидаги муҳим ва устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида Август кенгашлари ташкил этилади.

Жорий йилнинг 15-16 август кунлари Республика ўқув-семинари видеоконференция шаклида ўтказилади. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар ҳудудий ўқув-семинарлари 19-20 август, туман (шаҳар)ларда фан йўналишлари бўйича шўъба ва ялпи йиғилишлар 22-24 август, умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик кенгашлар тарзида 27-28 август кунлари бўлиб ўтади.

Республика ўқув-семинари дастури асосида тақдимот, видеомаъруза, тарқатма материалларни тайёрланиб, 15 августга қадар жойларга етказилади. Шунингдек, семинар машғулотларини ўтиш учун соҳанинг тажрибали мутахассислари жалб этилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 24

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.