Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ўқитувчилар малакаси хорижий тажриба асосида оширилади

2018.05.10 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги соҳага замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни кенг жорий этиш, таълим-тарбия жараёнларида улардан унумли фойдаланиш ҳамда ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ИТ борасида саводхонлигини ошириш мақсадида турли нуфузли халқаро ташкилот, компаниялар билан узвий ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда.

Жумладан, дунёнинг ИТ соҳасида етакчи ҳисобланган Microsoft, Oracle, Cisco каби компаниялари билан мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг АКТ бўйича салоҳиятини янада ошириш ва компетенцияларини мустаҳкамлаш, янги замонавий касб соҳаларига оид кўникмаларни шакллантириш юзасидан ўқув курсларни мослаштириш ва жорий қилиш, илғор ўқитувчилар қаторидан тренерларни тайёрлаш ва таянч (пилот) таълим муассасаларини белгилаш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шу йилнинг январ-май ойларида бир гуруҳ информатика ўқитувчилари Microsoft компанияси курсларида малакасини ошириб, тармоқлар тузилиши, уларни Windows Server тизимини ўрнатиб, созлаш ва бошқариш бўйича ўқув курсларини битирди.

Ўқув курслари якунида уларга Micros ўқув маркази томонидан тегишли сертификатлар топширилди. Эндиликда улар Microsoft дастурий маҳсулотлари ва технологик ечимлари бўйича малакавий (квалификация) имтиҳонларини топширгач, мутахассислик сертификатларини қўлга киритиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур ўқув курслари дастлаб бир гуруҳ информатика ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва тренер сифатида тайёрлаш режалаштирилган бўлиб, кейинчалик ҳудудлардаги таянч мактабларда юқори синф ўқувчиларига АКТ бўйича замонавий касблардан бирини эгаллаш учун зарур пухта билим ва малакаларни бериш кўзда тутилган.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 21

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.