Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Танлов ўтказилиши тўғрисида эълон

2019.07.25 | Тендерлар

Танлов ўтказилиши тўғрисида эълон

Танлов номи: “Мунозара” ва “Заковот” клублари ўйинлари иштирокчилари учун иссиқ овқат етказиб бериш хизматларини харид қилиш.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги ЎРҚ-472-сонли “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган “Мунозара” ва “Заковот” клублари ўйинлари иштирокчилари учун иссиқ овқатетказиб бериш хизматларини танлов асосида харид қилиш.

Мазкур танловда мулкчилик шаклидан қатъий назар, ишлаб чиқариш ва/ёки буюртмачига сифати ва баҳоси жиҳатидан маъқул тарзда ҳамда кўрсатилган миқдорларда махсулот етказиб бериш имконияти ва тажрибасига эга барча маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, танловда консорциум шаклидаги турли бирлашмалар ҳам қатнашишлари мумкин.

Танлов иштирокчиси:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига жавоб берадиган, товарлар етказиб берувчи харидлар объекти хисобланган юридик шахс бўлиши;

Шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлиши;

Шартномани бажариш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлиши керак.

Танлов таклифлари бир нусхада мухрланган ичма ич солинган (ташқи ва ички) конвертларда, Тендар хужжатларида кўрсатилган 1 – шаклдаги талабнома билан қабул қилинади.

Танлов савдоларини ўтказиш жараёнлари ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот олиш истагида бўлган танлов иштирокчилари, Давлат буюртмачиси эълон нашр қилинган санадан бошлаб (хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 10:00дан 17:00га қадар Давлат буюртмачисига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шахар, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Тел.: +998 98 111-05-77. e-mail: x.vasitov@xtv.uz

Масъул котиб: Х.Васитов

Бундан ташқари, мазкур танлов ҳақидаги маълумот Халқ таълими вазирлигининг www.uzedu.uz электрон сайтида ҳамда махсус информацион порталда берилган.

Танлов таклифлари 2019 йил 7 август куни соат 15-00 дан кечиктирилмаган ҳолда юқорида кўрсатилган манзил бўйича давлат буртмачисига тақдим этилиши лозим (шанба ва якшанба кунларидан ташқари).

Танлов таклифлари (конвертлар)нинг очилиши Харид комиссияси томонидан аниқланган жойда ва санада амалга оширилади. Бу ҳакида талабгорга Харид комиссиясининг масъул котиби томонидан қўшимча хабар қилинади.

 

Харид қилинадиган товарлар ҳақида маълумот

лот

Харид ва тадбир номи

Ўлчов бирлиги

Саноғи

Энг юқори нарх

1.

Тадбир иштирокчиларини иссиқ овқат билан таъминлаш. Нонушта, тушлик, кечки овқат (Мунозара)

день

3х75

7 200 000

2.

Тадбир иштирокчиларини иссиқ овқат билан таъминлаш. Нонушта, тушлик, кечки овқат (Заковот)

день

3х117

11 232 000

 

Жами энг юқори нарх

 

 

18 432 000

 

Танлов ҳужжатини юклаб олиш

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 24

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.