Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ўқувчилар уруш фахрийларини табриклади

2018.05.04 | Янгиликлар

Республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни”ни байрами муносабати билан турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Ҳар йили нишонланадиган 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” байрамни кўтаринки руҳда нишонлашга халқ таълими тизимида катта тайёргарлик кўрилмоқда. Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашда мардларча ҳалок бўлганлар, бугунги кунда улуғ ёшга етиб, кексалик гаштини сураётган собиқ жангчилар, мустақиллик йилларида ўз хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, фахрийларга ҳурмат кўрсатиш, ўқувчи-ёшлар ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини яна ҳам мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилинди. Шу асосда Республика таълим маркази томонидан таълим муассасаларида маданий-маърифий тадбирларини мазмунли ўтказиш юзасидан тавсиялар тайёрланди. Унга кўра таълим муассасаларида турли ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

Қуйида Республикамизнинг турли ҳудудларида ўқувчилар иштирокида ташкил этилган тадбирлардан фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бухоро вилояти

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қашқадарё вилояти

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сурхондарё вилояти

 

 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 26

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.