Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ўзбекистонда “Youth techno art - 2019” халқаро болалар техник ижодкорлиги фестиваль-танлови ўтказилади

2019.07.01 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 24-27 июль кунлари ўқувчиларнинг робототехника, мехатроника ва инженерлик қобилиятларини ривожлантириш мақсадида илк маротаба “Youth techno art - 2019” болалар техник ижодкорлиги халқаро фестиваль-танлови ташкил этилмоқда.

Ҳозирда ушбу фестиваль-танловга қизиқиш билдириб, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Иордания давлатларининг иштирокчилари томонидан талабномалар берилган.

Ушбу тадбир ўқувчилар ўртасида дўстона ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашишларида илдам қадам бўлишига ишонамиз.

Фестиваль-танловда иштирок этиш учун 2019 йил 10 июлга қадар рўйхатдан ўтишлари лозим бўлади.

Иштирок этиш учун қуйидаги

👇 сайтда рўйхатдан ўтинг:

www.technofest.uz

Фестиваль-танловда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий давлатларнинг ташкилот ва муассасалари, нодавлат таълим муассасалари ҳам иштирок этишлари мумкин.

“Youth techno art - 2019” нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг!

👉https://t.me/technofestt

👉https://www.facebook.com/Technofest.uz

“Youth techno art - 2019” да кўришгунча!

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 20

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.