Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Икки нафар мактаб ўқувчиси “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

2019.07.01 | Янгиликлар

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 ноябрдаги “Мард ўғлон” давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан юртимизнинг иқтидорли йигитлари фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун тақдирланди.

Хусусан, ушбу мукофотга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонлар лойиқ деб топилди.

Эътиборлиси, ноёб истеъдоди ҳамда эришган ютуқлари учун мукофотланганлар орасида икки нафар мактаб ўқувчиси ҳам бор. Хусусан, Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Дониёр Исмоилов ва Сирдарё вилояти, Боёвут туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Нодирбек Баҳромов, шунингдек, Ғиждувон тумани “Баркамол авлод“ болалар маркази авиа-ракетамодель тўгараги раҳбари Шаҳбоз Бафоев ҳамда Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаменти ходими Сардор Бозорбоев “Мард ўғлон” Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 25

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.