Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Иллатларга қарши биргаликда курашайлик

2019.06.25 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан Яшнобод туманидаги “Баркамол авлод” болалар марказида “Иллатларга қарши биргаликда курашайлик” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Мазкур тадбир ўқувчиларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва уларнинг ижодий салоҳиятларини ривожлантириш ҳамда улар ўртасида гиёҳвандлик ва токсик моддалар истеъмол қилинишининг олдини олиш, ОИТС касаллигининг салбий оқибатлари ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида ташкил этилди.

ТанловнингI-II босқичларида республикамизда мавжуд 211 та тумандан жами 2 млн.дан ортиқ умумтаълим мактаблари ўқувчилари фаол иштирок этди. IIIбосқичда 14 та ҳудуддан 485 нафар ўқувчи қатнашди ва республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини жами 28 нафар ўқувчи қўлга киритди.

Танловнинг республика босқичида ўқувчилар тасвирий санъат йўналиши бўйича Ижодий ишни яратишда гуашь, акварель, пастель, гель ручкалар, қаламлар, гравюра, коллаж, кўмир, шунингдек, витраж техникасидан ҳам фойдаланган бўлса, Моҳир қўллар (handmade) йўналишларида ижодий иш кўлами чегараланмаган ҳолда, ишлар ва композициялар яратишда эски техника туридан, хусусан, ҳар қандай маиший чиқиндилар, пластилин, тошлар, лой, хамир, пластик ва табиий материаллардан фойдаланган ҳолда бажарди.

Шунингдек, танловда иштирокчилар томонидан 3 та тайёр ижодий иш тақдим қилинди ва 1 та ижодий иш ҳакамлар ҳайъати олдида 45 дақиқа давомида мустақил чизиб берилди.

Танлов якунига кўра, тасвирий санъат йўналиши бўйича: 1-ўринни Тошкент вилояти, Паркент тумани ўқувчиси Самандар Абдуваҳидов эгаллади, 2-ўринга Навоий вилояти Учқудуқ тумани ўқувчиси Муроджон Қурбонов, 3-ўринга эса Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ўқувчиси Севара Султонова сазовор бўлди.

Моҳир қўллар йўналиши бўйича: 1-ўринни Самарқанд вилояти,Жонбой тумани ўқувчиси Дилдора Раҳматова, 2-ўринни Сирдарё вилояти ўқувчиси Жаҳонгир Бобомуродов, 3-ўринни Сурхондарё вилояти Музрабод тумани ўқувчиси Бибисора Донаева эгаллади.

Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари, халқаро ҳамкорларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 21

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.