Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ўқувчилар ўртасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз!” мавзусида ижодий ишлар танлови ўтказилди

2019.06.21 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича Ўрта Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлиги доирасида “Июнь – гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги”га бағишлаб жорий йилнинг 21 июнь куни Сергели туманидаги 300-умумтаълим мактабида ижодий ишлар танлови ташкил этилди.

Тадбирда Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, Сергели тумани халқ таълими бўлимидан ташриф буюрган мутахассислар ва ота-оналар иштирок этди.

“Биз гиёҳвандликка қаршимиз!” шиори остида ўтказилган тадбирда Тошкент шаҳрининг 10 та мактабидан жами 50 нафар бошланғич синф ўқувчиларидан иборат 10 та жамоа қатнашди. Ўқувчилар спорт ва расм чизиш мусобақалари орқали гиёҳвандлик ва инсон саломатлигига зарар етказувчи омилларни ифодалаб, ушбу иллатларга нисбатан ўз муносабатларини билдирди.

Тадбир якунида БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича Ўрта Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси вакили Ашита Миттал барча иштирокчиларга эсдалик совғаларини топширди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 24

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.