Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

“Мен севган адабий қаҳрамон” иншолар танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди

2019.06.19 | Янгиликлар

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ўқувчиларга миллий ва жаҳон адабиётини тизимли тарғиб қилиш орқали уларнинг қалбида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш, уларда китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида “Мен севган адабий қаҳрамон” иншолар танлови ўтказилди.

Кўрик-танловнинг мактаб, туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичлари жорий йилнинг апрель-май ойларида ўтказилиб, унда умумий ўрта таълим мактабларининг 3,8 мингдан ортиқ 8-10-синф ўқувчилари иштирок этишди. Ҳудудий босқичлардан муваффақиятли иштирок этган 42 нафар ўқувчилар республика босқичида иштирок этишди.

Танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 18-19 июнь кунлари Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 106-сонли мактаб-интернатида бўлиб ўтди. Иншолар танловида иштирокчилар бадиий асардаги бош қаҳрамон образини қай даражада очиб бериши орқали сараланди. Ўғил-қизлар миллий ҳамда жаҳон адабиёти дурдона китобларидан ўқувчи учун энг қизиқ бўлган қаҳрамон образига таъриф беришди. Танлов сўнгида Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан танловнинг республика босқичига тақдим этилган ижодий ишлар юқори савияда тайёрланганлиги ҳақида фикр билдирилди ҳамда уларнинг хулосаларига кўра синфлар кесимида 1-, 2-, 3-ўринлар ва номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Танловнинг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари Халқ таълими вазирлигининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 

“Мен севган адабий қаҳрамон” Республика иншолар кўрик-танлови ғолиблари рўйхати

8 синф ўқувчилари ўртасида ғолиблар:

1 ўрин: Қуронбоева Динора, Хоразм вилояти, Хонқа тумани, 49-мактаб ўқувчиси.

2 ўрин: Комилова Шахзода, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, 8-мактаб ўқувчиси.

3 ўрин: Жумақўзиева Ферузахон, Фарғона вилояти, Боғдод тумани, 1-ИДУМ ўқувчиси.

 

9 синф ўқувчилари ўртасида ғолиблар:

1 ўрин: Юсупова Фарангиз,Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, 1-сонли ИДУМ мактаби ўқувчиси.

2 ўрин: Абдурасалиева Айзада, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, 28- мактаб ўқувчиси.

3 ўрин: Хайруллаева Гулнора, Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, 1 ДИМИ ўқувчиси.

 

10 синф ўқувчилари ўртасида ғолиблар:

1 ўрин: Шоматова Севинч,Қашқадарё вилояти, Дехқонобод тумани, 89- мактаби ўқувчиси.

2 ўрин:Абдуқодирова Нодира, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар ДИМИ ўқувчиси.

3 ўрин: Искандарова Маржона, Сурхондарё вилояти, Музрабод тумани, 2-мактаб ўқувчиси.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 29

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.