Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Аввал микроҳудуддаги болалар мактабга қабул қилинади, жой қолсагина, қўшимча квота бўйича қабул амалга оширилади

2019.06.19 | Янгиликлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июнда қабул қилинган “Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг асосий мақсади аҳолидан пул йиғиш эмас. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 19 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда алоҳида таъкидлади.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳужжатнинг асосий мақсади микроҳудуддаги болаларни мактабга жойлаш, талаб катта бўлган мактаблардаги коэффициентни барқарорлаштириш, бир синфда ўқувчилар сонини 35 дан оширмасликни таъминлаш, мактаб ёшига етмаган ва таълим тилини билмайдиган болаларни қийналмаслик, сўнгги ўринда мактабларга қўшимча пул топиш имкониятини яратиш.

Брифинг доирасида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таъкидладики, 2019-2020 ўқув йили учун 1-синфга қабул асосий квота бўйича амалга оширилади.

- Аввалам бор, биз микроҳудуддаги болаларни мактабга жойлаймиз. Жой қолсагина, қўшимча квота бўйича қабулни амалга оширамиз, - деди у.

Шерзод Шерматовнинг айтишича, қарор чиққанидан сўнг, тегишли ташкилотлар қўшимча квота бўйича қабул механизмларини яратишлари ва уни синовдан ўтказишлари керак. - Бунга вақт керак, - деди вазир.

Ҳамма ота-оналарга айтиб қўяйлик, қинғир йўлларни қидирманглар. Таниш-билиш излаш, кимдир орқали “қўнғироқ” қилдириш, директорларни қўрқитиш каби ҳолатлар бўлиши керак эмас, - деди вазир. Бу ҳужжатнинг асосий мақсади директорларни шундай ҳолатлардан ҳимоя қилиш эди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 25

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.