Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Вояга етмаганлар тарбияси доимий эътиборда

2018.04.20 | Янгиликлар

Бугун Халқ таълими вазирлигида “Таълим муассасаларида маънавиий-маърифий ва тарбиявий ишларни самарали ташкил этиш омиллари” мавзуида республика ўқув-семинари ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда вазирликнинг тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари, ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг раҳбар ўринбосарлари, маънавий-ахлоқий тарбия шўъбаси мудирлари иштирок этишди.

Республика ўқув-семинари халқ таълими тизимида маънавий-маърифий соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларга таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни, ўқувчилар ўртасида назоратсизлик, хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги тадбирларни самарали ташкил этиш борасида услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Семинарда сўзга чиққанлар таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этиш ҳолати, ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ҳамда “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгашининг фаолиятини янада жонлантириш борасидаги устувор вазифалар хусусида батафсил тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, иштирокчиларга умумтаълим мактабларидаги таълим-тарбия жараёнида “Илм-маърифатнинг фазилатлари” номли қўлланмадан фойдаланишни ташкил этиш масалалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир якунида семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди, уларга методик ёрдам кўрсатилиб, зарур ўқув кўргазмали воситалар тарқатилди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.