Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ўқувчилардан байрам туҳфаси

2015.03.19 | Янгиликлар

 

Ўқувчилардан байрам тухфаси

 

 

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишлаб Республикамизнинг барча ҳудудларида мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари маҳаллаларда байрам концертларини тақдим этмоқдалар.

Байрам муносабати билан ўзбек миллий таомлари кўргазмаси ва сумалак сайлини ташкил этиш баробарида маҳаллаларда “Мен – обод юрт фарзандиман” номли концерт дастурлари ҳамда байрам дастурхони тайёрланмоқда. Мазкур концертда республика ва халқаро танлов ғолиблари ҳамда 300 дан ортиқ болалар ансамбллари ўзларининг Ватанга муҳаббат, “Наврўз”га  бағишланган куй-қўшиқлари, шунингдек, фольклор қўшиқлари билан йиғилганларнинг қалбига баҳорий кайфиятни тақдим этмоқдалар.

Республикамиз бўйича фаолият юритадиган барча болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўзлари жойлашган ҳудудидаги кам таъминланган оилалар фарзандлари, ота-она қаровисиз қолган ва ногирон болалар, хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар фарзандлари, кекса ва нафақадаги ўқитувчилар, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнглига ҳақиқий байрам кайфиятини олиб кирмоқдалар.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПҚ-910-сонли қарори билан тасдиқланган “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг  фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури” доирасида 278 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида  қурилиш-тиклаш (136 та янги қурилиш, 142 таси капитал реконструкция) ишлари олиб борилди. Ҳозирда уларда 56 929 нафар ўқил-қиз 13 йўналишда таълим-тарбия олмоқда.

 

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 23

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.