Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ўзбек қизи халқаро танлов ғолиби

2015.03.17 | Янгиликлар

 

Ўзбек қизи халқаро танлов ғолиби

 

Испаниянинг Коста-Браво шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусиқа танловида ҳамюртимиз Жўраева Фарангиз 1-ўринни қўлга киритди.

 

Скрипка мутахассисилиги бўйича ўтказилган танловда мамлакатимиздан ташқари дунёнинг Франция, Испания, Швеция, Финландия, Япония, Россия, Азарбайжан ва бошқа бир қатор давлатларидан ташриф буюрган ёш ижрочилар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

 

Фарғона шаҳар 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Фарангиз Жўраеванинг халқаро танловдаги иштироки хакамлар ҳайати томонидан юқори баҳоланди ва фахрли 1-ўринга муносиб деб топилди. Унинг скрипкадаги нозик ижроси дунёнинг етакчи санъаткор-ижрочилари олқишларига сазовор бўлди.

 

Маълумот учун, 2015 йилнинг бугунги кунига қадар болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари 20 дан ортиқ халқаро танловларда иштирок этиб, 25 нафари ғолибликни қўлга киритди.

 

 

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 21

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.