Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

«Таълим дастурлари ва материалларини ишлаб чиқиш бўйича мутахассис»

2019.03.13 | Бўш иш ўринлари

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қуйидаги лавозимга номзодларни саралаш конкурсини эълон қилади:

«Таълим дастурлари ва материалларини ишлаб чиқиш бўйича мутахассис»

Мажбуриятлар:

  • Президент мактабларининг ўқув режаларини миллий ва халқаро таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқиш ва мослаштириш
  • Янги ўқув дастурларини жорий этиш тартибини ишлаб чиқиш;
  • Ўқитиш усуллари ва янги технологиялардан фойдаланиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
  • Янги ўқув дастурлари, педагогик услублар ва технологияларни жорий этишда семинар-тренинглар ўтказиш;
  • Ўқув дастурини янада такомиллаштириш мақсадида уни ўзлаштириш таҳлили;
  • Дарсликлар ва бошқа ўқув қўлланмалар тавсифи ва тавсиялар;
  • Шахсий ўқув ва услубий материалларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
  • Ўқув дастурларини самарали жорий этиш масалалари бўйича ўқитувчиларга маслаҳат бериш.

Мажбурий талаблар:

  • Олий педагогик маълумот;
  • Инглиз, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш;
  • Таҳлилий кўникмалар;
  • Компютерни мукаммал эгаллаган бўлиши ва ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмалари;
  • Материалларни тақдим этишнинг замонавий интерактив форматларига эга бўлиш;
  • Яхши ривожланган коммуникатив ва ташкилий кўникмалар;
  • Масъулиятлилик, ўрганиш қобилияти;
  • Стрессга чидамлилик, эпчиллик, зийраклик;
  • Кўп миллатли муҳитда ишлаш қобилияти;
  • Интенсив ва кўп вазифали режимида ишлашга тайёрлик;
  • Талаб қилинаётган лавозимда ишлаш тажрибаси (мақбул).

Шароитлар

  • Тўлиқ бандлик;
  • Барқарор даромад;
  • Касбий ривожланиш учун имкониятлар;
  • Ўзбекистон вилоятлари бўйлаб ва мамлакат ташқарисида сафарлар қилиш.

Манфаатдор номзодларга, юқоридаги таъкидланган талабларга мувофиқ ҳолда, маълумотнома/CВ ушбу электрон манзилга юборишингиз мумкин: info@itsm.uz.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 22

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.