Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

ОАВ учун медиа-тур

2016.07.13 | Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманига “Ўқувчи-ёшлар бўш вақтларининг мазмунли ташкил этилиши” мавзусида медиа-тур ташкил этилди.

Тадбир давомида журналистлар ёз дам олиш масканларига қамраб олинмаган болаларнинг ёзги таътил давридаги бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар режаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ижроси билан танишдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Медиа-тур иштирокчилари дастлаб тумандаги 72-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган соғломлаштириш майдончаси ҳамда бу ерда ташкил қилинган инглиз тили, мусиқа, “Ёш мусаввирлар” “Ёш китобхонлар” “Ёш дастурчи” тўгараклари фаолияти, ўтказилаётган спорт мусобақалари (қувноқ стартлар, волейбол, баскетбол, стол тенниси) билан яқиндан танишдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилда республикамиздаги қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмаётган барча умумтаълим мактабларида юқоридаги каби соғломлаштириш майдончалари ташкил қилиниб, у ерда ўқувчилар иштирокида турли маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, интеллектуал викториналар ташкил этилмоқда.

Умуман вазирлик томонидан қабул қилинган комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида ёзги таътил даврида 3 млн.дан ортиқ ўқувчиларни маданий тадбирлар ва спорт мусобақаларига қамраб олиш имконияти яратилади.

Тадбир иштирокчилари туман ахборот-ресурс марказида ташкил этилган китобхонлик тадбирлариниг ҳам гувоҳи бўлишди. Ёз мавсумида ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш, уларда китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида муассаса ходимлари томонидан қилинаётган ишлар журналистларда катта таассурот қолдирди.

Шундан сўнг ОАВ вакиллари тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабига ташриф буюриб, у ердаги спорт секциялари  фаолияти билан яқиндан танишдилар. Жорий йилги ёзги мавсумда бу ерда 800 нафарга яқин ёшлар спортнинг бокс, ўзбек жанг санъати, юнон-рум кураши, турон якка кураши, гимнастика, шахмат-шашка, оғир атлетика каби 13 та тури бўйича мунтазам шуғулланишмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, журналистлар Ўртачирчиқ туман “Баркамол авлод” болалар марказида комплекс чора-тадбирлар асосида ташкил этилган қизиқиш бўйича тўгаракларни ҳам бориб кўришди. Марказдаги “Ёш рассомлар”, “Ёш журналист ва нотиқлар”, “Оила саломатлиги”, “Ёш дастурчи” “Қандолатчилар” ва рақс тўгараклари ўқувчиларнинг таътилдаги севимли масканига айланган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Медиа-тур доирасида журналистлар Ўртачирчиқ туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида олиб борилаётган мусиқа сабоқлари фаолияти билан танишдилар. Бу ердаги хор, фортепиано, эстрада, халқ чолғулари, аккардион, дамли, зарбли чолғулар, хореография ва тасвирий санъат каби тўгараклар фаолияти тадбир иштирокчилари катта таассурот уйғотди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбир якунида ОАВ ходимлари учун халқаро ва република танлов ғолиблари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 22

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.